...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда аёллар ва қизлар ўртасида веломарафон бўлиб ўтди


20:04, 11.10.2018 Жамият
 1 377

Ғолиблар дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бугун, 11 октябрь куни Тошкент шаҳрининг “Миллий” стадионида “Қиз бола - бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида Тошкент шаҳрида яшовчи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар ва қизлар ўртасида веломарафон бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон велосипед спорти  Федерацияси Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Мазкур веломарафон Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти  Федерацияси, “Миллий” стадион маъмурияти, Ўзбекистон Республикасидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси билан хамкорликда ташкил этилди.
 
Веломарафонда хаваскор аёллар ва қизлар фаол иштирок этиб, биринчилик учун кураш олиб бордилар. Веломарафон якуни бўйича 1-ўрин Исаева Мавлуда, 2-ўрин Ҳамидуллаева Муштарий, 3-ўрин Синдарова Динараларга насиб этди.
 
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Веломарафон Миллий стадиони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар