Университет раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб бу ҳақда айтиб ўтган.
Мазкур учрашувда Аҳмад Тоййиб Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедрасини ташкил этиш, мисрлик таниқли олимларнинг Ўзбекистонда дарс бериши, Ал-Азҳар магистратурасида талаба ва ёш олимларимизнинг имтиёзли таҳсил олиши, икки давлат уламоларининг қўшма Фатво ҳайъатини тузиш ҳамда биргаликда илмий анжуманларни ва қўшима тадбирларни ўтказиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаган.
Шунингдек, у ислом дини равнақига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Маҳмуд Замахшарий сингари буюк уламоларнинг бебаҳо илмий меросини биргаликда ўрганиш муҳим эканлигини қайд этган.