...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоевдан кейин қозоғистонлик сенаторлар Тошкентга келди


14:36, 25.09.2017 Жамият
 1 830

Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Косим-Жомарт Токаев бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Бугун, 25 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Косим-Жомарт Токаев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда расмий ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олгани айтилган.
 
Қозоғистонлик сенаторлар Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюришлари режалаштирилган.
 
Қозоғистон делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон Ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар