...
МЕНЮ
ONLINE TV

Найтхарт Хёфер-Виссинг Олий Мажлиси Сенатига ташриф буюрди


13:12, 28.01.2017 Жамият
 1 812

Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар муҳокама этилди.

26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни жумладан, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, парламентлараро ўзаро алоқаларни изчил ривожлантириш таъкидланди.  
 
Ташқи сиёсий фаолиятни амалга ошириш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантиришда парламент ролини ошириш масаласи алоҳида қайд етилди.

Теглар:Найтхарт Хёфер-Виссинг Содиқ Сафоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар