...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда икки оила “ис гази”дан заҳарланиб, нобуд бўлди


22:20, 17.01.2018 Жамият
 5 228

Бунга ўхшаш воқеа 2018 йилнинг 1 январь куни Кармана туманида “Зиёкор” МФЙ “Баҳор” кўчасида ҳам содир бўлган.

Навоий вилоятида қариндошининг уйига меҳмон бўлиб келган эр-хотин ва уларнинг қизлари вафот этди. Ушбу воқеа 2017  йилнинг 1 декабрь куни Навоий вилояти Хатирчи тумани, “Хўжақўрғон” МФЙда содир бўлган.
 
“Хўжақўрғон” МФЙда яшовчи А.Ражабовнинг уйига қариндоши Ҳ.Мусаев рафиқаси М.Мусаева, қизи Т.Мусаева ҳамда ўғли Х.Мусаев билан келиб, тунаб қолган. Ярим тунда оила аъзоларининг уч нафари “ис гази”дан заҳарланиб вафот этган. Ўғил Х.Мусаев эса Хатирчи тумани Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ис газидан заҳарланиш ҳолати келиб чиқишига мўрида қушлар уя қурганлиги ва тутуннинг ташқарига чиқиб кетишига тўсқинлик юзага келганлиги сабаб бўлган.
 
Бунга ўхшаш воқеа 2018 йилнинг 1 январь куни Кармана туманида “Зиёкор” МФЙ “Баҳор” кўчасида ҳам содир бўлган.
 
“Баҳор” кўчаси 181-уйда яшовчи Ш.Мирзаев ва рафиқаси Д.Камоловалар “ис гази”дан заҳарланиб вафот этган.
Ис газидан заҳарланиш ҳолати “Эрон печи”ни тунда ёқиб қўйилиши ва табиий газнинг чала ёниши натижасида ажралган ис гази ётоқхонага тарқалиши сабабли юзага келгани айтилмоқда.

Теглар:Ис гази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар