...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наримон Умаров Хоразмда учрашув ўтказди


10:03, 23.11.2016 Жамият
 1 784

Президентликка номзоднинг кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир илгари сурган таклифлари сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаровнинг 22 ноябрь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.  
 
Видеоконференция орқали мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда жами 3200 нафарга яқин талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари аъзолари иштирок этди.
 
Учрашувни Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Р.Латипов олиб борди. Наримон Умаровнинг ишончли вакили Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси И.Абдуллаев йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг таржимаи ҳоли билан яқиндан таништирди.
 
Тадбирда маъруза қилган Наримон Умаров ал-Хоразмий, ал-Беруний, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро каби машҳур алломалар, ватанпарвар саркардаларга бешик бўлган кўхна ва ҳамиша навқирон Хоразм вилоятида истиқлол йилларида рўй берган ижобий янгиланишлар ҳамда ҳудуд аҳолисининг бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳиятини алоҳида эътироф этди. Жумладан, номзод вилоятнинг иқтисодий имкониятларига эътибор қаратар экан, воҳадаги Питнак шаҳрида ишга туширилган “Хоразм авто” заводида ишлаб чиқарилаётган Orlando, Damas ва Labo каби замонавий автомобиллар халқимизнинг узоғини яқин қилиш ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади.
 
Наримон Умаров учрашув иштирокчиларига ўз Сайловолди дастурининг асосий йўналишларини маълум қилди. Хусусан, номзод “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилига амал қилган ҳолда, аҳолининг турмуш даражаси кўрсаткичларини янада яхшилашнинг муҳим шарти бўлган, кўп йиллик мустақил тараққиётимиз даврида ўзини оқлаган давлат ижтимоий дастурларини ишлаб чиқиб, ҳаётга самарали татбиқ этиш тажрибасини давом эттиришга доир таклифлари билан ўртоқлашди.
 
Айниқса, Президентликка номзоднинг кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир илгари сурган таклифлари сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
 
Жумладан, илм-фан, техника, тиббиёт соҳалари тез суръатларда тараққий этиб бораётган бир пайтда демографик муаммолар, экологик бўҳронлар оқибатида янги-янги касалликлар келиб чиқаётгани, бу эса аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматнинг сифатини мунтазам равишда яхшилаб боришни тақозо этади. Бу эса соҳадаги илмий-амалий изланишларнинг самарадорлигини ошириш, тиббиёт ходимларининг малакасини юксалтиришга қаратилган масалаларга эътиборни янада кучайтириш зарурлигини талаб қилади.
 
Шу боис номзод аҳоли кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш баробарида, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтириш, қолаверса, мазкур соҳада дори воситаларининг ноқонуний айланиши ҳамда сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдори эканини баён қилди.
 
Номзоднинг аҳоли ўртасида талаб юқори бўлган тиббиёт муолажаларига, хусусан, дунёнинг ривожланган мамлакатларида кенг қўлланиб келинаётган энг илғор тиббий хизмат турларини мамлакатимизда ҳам жорий қилиш орқали кўплаб инсонларни қаратилган эзгу мақсадлари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.
 
Очиқ ва жонли мулоқот руҳида ўтган учрашувда иштирокчилар Президентликка номзоддан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди ҳамда ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди.
 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Қурбонбоев, Урганч давлат университети доценти Ю.Рахманова, Хоразм вилоят Онкология диспансери бош шифокори Т.Палванов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Р.Рузметов ва бошқалар Наримон Умаровнинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб сўзга чиқдилар.
 

Теглар:Наримон Умаров Сайловолди учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар