Наманганда 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи тантанали нишонланди.
Навбатдаги шундай тадбир Наманган вилояти Чуст туманидаги “Паризод” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Тўрақўрғон, Поп, Чуст туманларидан 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи тантанали нишонланди.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Captiva машиналарида келган келин-куёвларни мажмуа хиёбонида тўпланган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, ёшлар ва оила қураётганларнинг ота-оналари, қавм-қариндошлари карнай-сурнай садолари остида кутиб олди.
Тўй маросимида келин-куёвларга янги оиланинг ҳужжати – никоҳ гувоҳномаси, Президент совғаси – мебеллар тўплами ва маиший техника жиҳозлари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, никоҳ тўйлари бўлаётган ёшларнинг бандлик ҳолати ўрганилиб, банд бўлмаганлар тўй куни олдидан иш билан таъминланаётгани ҳақида хабар берган эдик.