Шунда эркак ёшлигида дўстлари даврасида иккита ручкани ютиб юборганини эслади.
Шифокорлар хитойлик 50 ёшли фуқаронинг ичагидан жарроҳлик йўли билан 36 йил аввал ютиб юборилган шарикли ручкани олишга муваффақ бўлдилар.
4 май куни Цзянсу вилояти Куншань шаҳри шифохонасида Ван исмли эркакнинг қорнидан бегона объектларни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик операцияси ўтказилди. Натижада шифокорлар беморнинг ичагидан узунлиги 12 сантиметрга тенг иккита шарикли ручкани олдилар.
Февраль ойида ўтказилган тиббий кўрик жараёнида эркакнинг ўн икки бармоқли ичагида бегона буюм борлиги аниқланди. Шунда эркак ёшлигида дўстлари даврасида иккита ручкани ютиб юборганини эслади.
Ван ручкалар организмдан табиий йўл билан чиқишини кутган. Бироқ бу нарса содир бўлмаган. Ван ручкалар организмда ҳазм бўлиб кетди, деб ўйлаган, ҳеч қандай ноқулайлик сезмаган ва бу воқеани тезда унутиб юборган.
Аслида эса ручкалар ичак деворларига ёпишиб, қорин ичида қолиб кетган. Шифокорлар беморнинг ичидан буюмларни 30 дақиқа ичида эндоскоп ёрдамида чиқариб олдилар.

Акмал Эшонхонов