...
МЕНЮ
ONLINE TV

Намангандан 36 киши калла-поча ва ҳасипдан заҳарланди


22:02, 05.02.2018 Жамият
 5 620

Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди.

Наманган вилояти Косонсой туманида 36 киши овқатдан заҳарланди. Маълум қилинишича, беморларнинг ҳаммаси туманда жойлашган деҳқон бозорида номаълум шахс томонидан уй шароитида тайёрланган калла-поча гўшти ва ҳасип таомини истеъмол қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, Наманган вилояти Косонсой туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига бугун, 5 февраль куни тонги соат 6:00 дан 12:00 га қадар кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб 36 нафар фуқаро мурожаат қилган. Улар ўткир гастроэнтерит, токсикоинфекция ташхисига гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган.
 
Беморлар билан ўтказилган суҳбат давомида барча беморлар ўз касалликларини 4 февраль куни соат 12:00-13:00 оралиғида Косонсой туман марказий деҳқон бозорида номаълум шахс томонидан уй шароитида тайёрланган калла-поча гўшти ва ҳасип таомини харид қилиб, истеъмол қилиш билан боғлаган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди. Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси зарур дори-дармонлар, инфузион эритмалар, бир маротаба ишлатиладиган шприц ва системалар билан етарли миқдорда таъминланган.
 
Юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганиш, беморларга ва маҳаллий мутахассисларга ўз вақтида ҳар жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул мутахассисларилари, жумладан, Республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори А.Абдушукуров, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори ўринборсари А.Шукуров ва бўлим бошлиғи У.Исмаилов, Андижон тиббиёт институтининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари Наманган вилояти Косонсой туманига юборилган.
 
Косонсой туман деҳқон бозорида санитария-эпидемиология хизмати, Ички ишлар ва Солиқ органлари мутахассислари билан профилактик тадбирлари олиб борилмоқда.
 
Шифохонада даволанаётган беморларнинг аҳволи қониқарли, оғир беморлар йўқ, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Теглар:Калла-поча Ҳасип Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар