...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беморга қилинган қўполлик учун бош шифокор ва яна уч киши ишдан бўшатилди


21:48, 05.02.2018 Жамият
 6 420

Ҳайъат йиғилишининг биринчи масаласи аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилига бағишланди.

Бугун, 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмнов раислигида вазирликнинг навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши  бўлиб ўтди. Видеосеклектор тарзида ўтган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари, Республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаси раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари директорлари иштирок этди.
 
Ҳайъат йиғилишининг биринчи масаласи аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилига бағишланди. 
 
Тошкент шаҳар И.Иргашев номли 4-сон клиник шифохонаси травматология бўлимида даволанаётган бемор томонидан юборилган мурожаат ўрганилганда ҳам шифохонада айни шу камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланган. Бемор ва унинг қариндошлари билан ўтказилган суҳбат жараёнида шифохонанинг травматология бўлими мудири Т.Тоғаев ва ҳамшира М.Толипова ҳақиқатан ҳам тиббиёт ходими деонтологияси талабларини қўпол равишда бузиб келгани маълум бўлган.
 
Юқорида кўрсатилган камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳамда шифохонада маънавий муҳит бузилганлиги, тиббиёт ходимлари ўртасида этика, деонтология масалалари талабга жавоб бермаганлиги  учун Тошкент шаҳар И.Иргашев номли 4-сон клиник шифохонаси бош шифокори С.Алимов, шифохонанинг бош ҳамшираси Ш.Алимова, травматология бўлими мудири Т.Тоғаев ва травматология бўлими ҳамшираси М.Толиповалар ўз вазифаларидан озод этилди.

Теглар:Алишер Шодмонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар