Наманган вилояти ҳокими Учқўрғон туманига янги ҳоким тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қарори билан Учқўрғон туман ҳокими Назиржон Юнусалиевич Ҳайиталиев ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинди.
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Азимжон Абдумуталович Ваҳобов туманнинг янги ҳокими этиб тайинланди. Вилоят ҳокимининг қарори сессия йиғилишида қабул қилинди.
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбердиев иштирок этгани айтиб ўтилган.