...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди


14:42, 26.04.2018 Жамият
 15 435

Заводининг тўла ишга тушиши билан, 300 та маҳаллий ёшлар иш билан таъминланади.

Намангандаги “Foton Do’stlik Servis” МЧЖ Хитойнинг Foton Motor ширкати билан ҳамкорликда Наманган вилоятининг Поп шаҳрида Foton русумли ўрта ҳажмли Хитой юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлади.
 
“Умумий лойиҳа қиймати 25 миллион АҚШ доллари бўлган бу заводни жойлаштириш учун 15 гектар майдон ва бўш турган эски завод биноси ноль қийматда тақдим этилди”, дейди “Foton Do’stlik Servis” МЧЖ раҳбари Воҳиджон Ҳомидов.
 
Ўзбекистон Республикасининг сармояси 51 фоиз, Хитойлик ҳамкорларнинг ҳиссаси эса 49 фоизга тенг бўлган бу завод, йиллик 15 минг дона Foton Forland ўрта ҳажмли юк автомобиллари ишлаб чиқаради. Мустақиллик байрами арафасида илк маҳсулотни конвейердан чиқариш режалаштирилган.
 
Бугунгача Хитойнинг Foton Motor ширкати Ўзбекистондаги дистрибьютори сифатида фаолият юритган ““Foton Do’stlik Servis” МЧЖ, бу янги заводда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган 4 та русумдаги автомобилларнинг тўла ишлаб чиқариш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу эса чиқадиган маҳсулотга хорижда бўлган талабдан келиб чиқиб, биринчи кундан 50 фоизгача экспортни таъминлаб беради.
 
Заводининг тўла ишга тушиши билан, 300 та маҳаллий ёшлар иш билан таъминланади. 50 дан зиёд ходим ҳозирдан ишлашни бошлаган.
Дилмурод Жумабоев

Теглар:Наманган Foton Do’stlik Servis 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар