...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманган шаҳрининг гуллар тасвирланган белги-нишони ишлаб чиқилади


12:31, 23.10.2017 Жамият
 3 926

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Наманганда гулчилик саноатини янада ривожлантириш юзасидан қарор қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхона шаклида Гулчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилиши таклиф қилинди. Ушбу марказнинг филиаллари Наманган вилоятининг туманларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
 
Ушбу ҳужжатда ташкил этилиши кўзланган марказнинг вазифалари белгилаб берилган. Гуллар етиштириш жараёнига илмий-изланишларни, инновацион технологияларни жорий этиш, гулларни етиштирувчи мутахассислар малакасини ошириш соҳасида фаолият юритиши қайд этилган.
 
Давлат органларига гулчилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга плантация ва иссиқхона қуриш учун ер ажратиш, Наманган шаҳрида 10 та, туманларда эса бештадан доимий гул сотиш билан шуғулланувчи расталар ташкил этиш топширилган.
 
2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Наманган муҳандислик технология институтида “Декоратив боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш” таълим йўналишида ихтисослашган кафедра ташкил этилади.
 
Бундан ташқари, Наманган шаҳрини гуллар шаҳри эканини англатувчи символ, яъни белги-нишон яратилиши режалаштирилган.
 
Ҳужжат 17 октябрдан кучга кирган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш Наманган вилояти Гуллар шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар