...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мюнхенда сенсация кузатилмади. “Бавария” туркларни таслим этди


10:41, 21.02.2018 Спорт
 1 788

Немислар Туркиядан келган меҳмонлар дарвозасига жавобсиз бешта гол уришди.

Бугун, 21 февраль куни Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “Бавария” ҳамда “Бешиктош” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда кутилганидек сенсация қайд этилмади,
 
Мюнхенда қорли об-ҳавода ўйинни ўтказган “Бавария” меҳмонларни бешта гол билан сийлади ва деярли кейинги босқич йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилиб бўлди.
 
Мюллер ва Левандовскининг дубли ҳамда Кингсли Команнинг голлари якунда 10 киши бўлиб ўйнаган “Бешиктош”ни мағлуб этишга кифоя бўла олди.
 
Юпп Хайнкес шогирдлари эндиликда Туркия сафарида дарвозаларидан олтита гол ўтказиб юбормаслик вазифасини бемалол уддалашга ҳаракат қилишади.
 
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, туркияликлар ўйиннинг 16-дақиқасидан бошлаб, бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишларига мажбур бўлишди.
 
ЕЧЛ, 1/8 финал.
“Бавария” – “Бешиктош” 5:0.
Голлар: Мюллер (43, 66), Коман (52), Левандовски (79, 88).
 
“Бавария”: Ульрайх, Киммих, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Хамес (Роббен, 44), Мартинес, Видаль (Толиссо, 83), Мюллер, Левандовски, Коман (Рибери, 81).
 
“Бешиктош”: Фабрисио, Адриано, Пепе, Вида, Эркин (Генюль, 69), Медель (Арслан, 85), Хатчинсон, Куарежма, Талиска, Бабел, Вагнер Лав (Тошич, 57).
 
Огоҳлантиришлар: Куарежма (33), Левандовски (38), Пепе (62).
 
Четлатиш: Вида (16).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бавария Бешиктош ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!