“Менинг юртим” телеканали жамоаси каналнинг бир йиллигини нишонлашга тайёргарлик бошлади. Маросим 12 декабрда.
Ҳозир телеканалда 100 га яқин ходим фаолият юритиб келмоқда. Унда намойиш этилаётган кўрсатувларнинг сони эса, қарийб 20 тани ташкил этади. Маданий-маърифий, мусиқий-кўнгилочар, ёшларга йўналтирилган мазкур каналнинг 1 йиллиги 12 декабрда нишонланиши режалаштирилмоқда. Маълумотларга қараганда, шу кунларда эстрада, кино ва театр оламининг таниқли юлдузлари иштирокида MY5нинг 1 йиллиги учун янги роликлар суратга олиш ишлари бошлаб юборилган.
Бугун телеканал фаолиятига нисбатан ижобий фикрлар қанча кўп бўлса, унда намойиш этилаётган кўрсатувлар-у тақдим этилаётган қўшиқларга нисбатан танқидлар ҳам кам эмас. Иш бор жойда камчилик бўлади деганларидек, тез орада бу камчиликларнинг ҳам ўрни тўлади, деб умид қиламиз.