...
МЕНЮ
ONLINE TV

Музлар эримоқда ёхуд Ким Чен Ин Трамп билан учрашади


10:12, 09.03.2018 Олам
 2 754

Ўз навбатида, Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви бўлиб ўтишини тасдиқлади.

Шимолий Корея етакчисининг Миллий хавфсизлик бўйича маслахатчиси Чон Йи Ёнг Оқ уй мутасаддилари билан учрашувдан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жорий йилнинг май ойига қадар расмий учрашув ўтказишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Чон Йи Ёнг АҚШдаги музокаралардан кейин Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан некбин муносабатда бўлаётганини таъкидлади.


 
“Мен АҚШ президенти Дональд Трампга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув чоғида у ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш бўйича позицияга эга эканини айтгани ҳақида маълум қилдим. Ким Шимолий Корея бундан кейин ядровий ҳамда ракета синовларидан тийилишига ваъда берди”, деди Чон Йи Ёнг.
 
Шунингдек, у Корея яримороли минтақасида Япония, Жанубий Корея ва АҚШ ядро қуролларидан ҳоли ҳудуд яратишга интилаётганини ва бунга Шимолий Корея ҳам ўз ҳиссасини қўшишини билдирди.
 
Ўз навбатида, Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви бўлиб ўтишини тасдиқлади.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан икки томонлама саммит доирасида учрашиб, минтақадаги хавфсизлик ва ўзаро алоқаларни тиклаши ҳақида хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Шимолий Корея Ким Чен Ин Долнальд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!