...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди


09:38, 09.03.2018 Жамият
 2 792

Жами 25 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 9-10 кунлари Тожикистонга ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эдик.
 
Бугун, 9 март куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан Тожикистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокарада икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро ташрифларини осонлаштириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади. 
 
Музокара якунлари бўйича Президентларнинг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган жами 25 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.
 
Бундан ташқари, ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида тижорий шартномалар ва иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги кооперацияга оид битимлар имзоланиши кўзда тутилган.
 
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат халқ артистлари иштирокида Тожикистон пойтахти Душанбеда Президентлар учун “Дўстлик оқшоми” концерти ташкил этилиши ҳақида маълум қилган эдик. 
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон Ўзбекистон Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар