“Катта еттилик” давлатларининг саммитдаги айрим суратлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шу билан бирга саммитдаги айрим суратлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Жумладан, ижтимоий тармоқларда ўзига хос “вирус”га айланган суратда Германия канцлери Ангела Меркель қўлларини бир-бирига боғлаганча стулда ўтирган Дональд Трампга жиддий назар солиб турибди.
Меркел хонимнинг ёнида Европа лидерлари, АҚШ лидери ёнида эса Давлат маслаҳатчиси Жон Болтон, уларнинг орасида эса Япония Бош вазири Синдзо Адэ.
Сурат шуниси билан эътиборни ўзига тортадики, унда барча лидерлар тикка ҳолатда, фақатгина Трамп суратда ўтирган ҳолатда кўриниш берган.
АҚШ раҳбари ушбу суратга ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида муносабат билдирди.
“Ангела Меркель билан муносабатларим жуда яхши, бироқ оммавий медиа музокаралар жараёнининг фақат ёмон суратларини кўрсатмоқда (ғазаб билан)” дея пост қолдирган Трамп.
Кейинчалик Оқ уй раҳбари G7 саммитига оид бошқа суратларни ҳам чоп этди. Ушбу суратда Трамп Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия Бош вазири Тереза Мейнинг қўлларини босиб турганини кўриш мумкин.