...
МЕНЮ
ONLINE TV

Франция мундиални ғалаба билан бошлади. Погба ва Гризманн ишончни оқлади


17:01, 16.06.2018 Спорт
 1 532

Жаҳон чемпионатининг 3-куни.

Жаҳон чемпионатининг 3-куни. “С” гуруҳининг илк ўйинида Франция Австралия билан баҳс олиб борди.
 
Учрашув 2:1 ҳисобида францияликларнинг ғалабаси билан якун топди. 58-дақиқада юзага келган пенальтини Антуан Гризманн тўғри бажариб, ҳисобни очди.
 
62-дақиқада Австралия сардори Милош Единак орадаги мувозанатни тенглаштирди. Шундан сўнг, 80-дақиқада Поль Погба Франциянинг ғалаба голи муаллифига айланди.
 
“С” гуруҳи.
Франция – Австралия 2:1.
“Казань-Арена” стадиони.
Голлар: Гризманн (58, пенальти), Погба (80) – Единак (62, пенальти).
 
Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Юмтити, Толиссо (Матюиди, 78), Канте, Погба, Дембеле (Фекир, 70), Гризманн (Жиру, 70), Мбаппе.
 
Австралия – Райан, Сэйнсбери, Бехич, Рисдон, Миллиган, Лекки, Единак, Муй, Рогич (Ирвайн, 72), Круз (Арзани, 84), Нэббаут (Юрич, 64).
 
Огоҳлантиришлар: Лекки (13), Рисдон (57), Толиссо (76), Бехич (87).



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Франция Австралия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!