...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳаммад Алининг дафн маросимидан фоторепортаж


13:22, 11.06.2016 Олам
 8 855

Афсонавий боксчини сўнгги манзилга кузатиш учун 14 минг одам маросимда қатнашди.

Бокс тарихида ўчмас из қолдирган Муҳаммад Али ўзининг она шаҳри-Луисвиллда 10 июнь куни дафн этилди.  Дафн маросимида йиғилган 14 минг одам “Али, Али!”, дея бақирди. Марҳумни сўнгги йўлга кузатиш учун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған,  АҚШнинг собиқ давлат раҳбари Бил Клинтон ва актёр Билли Кристалл, боксчилар Майк Тайсон, Леннокс Льюис ва бошқа машҳур инсонлар иштирок этди. 

Али оғир вазн бўйича уч марта жаҳон чемпиони бўлган.  Бу натижага ҳали ҳеч ким эриша олмаган. У боксчиларда тез-тез кузатиладиган Паркинсон касалига учраган эди ва бу касаллик билан ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида курашди. Муҳаммад Али 3 июнь куни Аризона штатидаги шифохонада 74 ёшида вафот этди.  Муҳаммад Али бокс оламида ўзидан ўчмас қолдириб кетди.

 Қуйида марҳумнинг дафн маросимидан олинган суратларни тақдим этамиз.

 

Муҳаммад Алининг рафиқаси Лонни Али дафн маросимида нутқ сўзламоқда. 

 

Марҳумнинг тобути махсус автомобиль – катафалкка жойлаштириляпти.

 

Марҳумнинг жасади Луисвиллдаги Кейв Ҳилл қабристонига олиб кирилмоқда.

 

Алининг қизи Ҳана Али отасининг тобути олиб кетилаётган машинада.

 

Афсонавий боксчининг дафн маросими пайтида шаҳар кўчалари одамларга тўлди.

 

Маросим иштирокчиларидан бири Алининг ёшликдаги суратини кўтариб олган. 

Руслан Сулаймонов

Теглар:Муҳаммад Али Дафн маросими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!