...
МЕНЮ
ONLINE TV

Су-25 учувчисини дафн қилиш маросими ўтказилади


19:06, 07.02.2018 Олам
 5 066

Учувчининг жасади Суриядан Москвага келтирилган.

Аввалроқ, Суриядаги жангарилар томонидан Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Учувчи Роман Филипов жангарилар қўлига тушмаслик учун ўзини портлатиб юборган эди.
 
Унинг бу ҳаракати Россия ҳукумати томонидан қаҳрамонлик деб топилди ва учувчи Роман Филиповга “Россия қаҳрамони” унвони берилди.
 
Ҳозирда учувчининг жасади Москвага келтирилган ва уни она шаҳри Воронежга дафн қилиш учун тайёргарлик олиб борилмоқда.
 
Учувчи Роман Филипов эртага, 8 февраль куни Воронеждаги “Қаҳрамонлар ҳиёбони қабристони”га дафн қилинади.
Икром Раҳмон

Теглар:Роман Филипов учувчи дафн маросими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!