...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда озиқ-овқатдан заҳарланган 60 киши шифохонага ётқизилди


13:10, 11.06.2016 Олам
 2 375

Овқатдан заҳарланган фуқароларнинг барчаси таомни битта дўкондан харид қилгани аниқланди.

Бугун,11 июнь куни Хитойдаги Хэкоу посёлкасида яшовчи 60 дан ортиқ фуқаро овқатдан заҳарланганликда тахмин қилиниб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри ёзмоқда.
 
Маълумотларга кўра, заҳарланган фуқароларнинг барчаси озиқ-овқатни битта дўкондан харид қилган. Айни вақтда уларнинг аҳволи қониқарли, деб баҳоланмоқда. Харидорларга истеъмолга яроқсиз таомларни сотган дўкон ёпилган ва у билан боғлиқ масала маҳаллий хокимият вакиллари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Хитой Заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!