У суд залида рафиқасини ўлдирганини тан олди ва озодликдан маҳрум этилди.
Актёрнинг гувоҳлик беришича, 2014 йил оилавий жанжал вақтида актёр рафиқаси Эйприл Жейсни ажрашаман деб қўрқитган. Майкл эса рафиқасининг оёғига ўқ узиб қўрқитмоқчи бўлган. Бироқ Майкл отган икки ўқдан бири кутилмаганда Эйприлнинг курагига теккан. Эйприл курагидаги жароҳат туфайли вафот этган.
Кеча, 10 июнь куни Голливуд актёрининг иши юзасидан бўлиб ўтган судда у 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар беради “Dayonline.ru” нашри.
Маълумотларга кўра, Майкл судда рафиқасини қасддан ўлдирмаганини, бу тасодифий ҳолат эканини айтган, бироқ 53 ёшли актёрга нисбатан жазонинг кучайтирилишига қотилликка 2 ўғли ҳам гувоҳ бўлгани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Майкл Жейс рафиқаси Эйприлни ўлдириб қўйгач, нима қилиб қўйганини англаган. Шундан сўнг, у рафиқасининг ота-онасига хабар берган, улар эса ёрдам сўраб 911 хизматига қўнғироқ қилишган.
40 ёшли Эйприл Жейс 2014 йилнинг 19 май куни ўз уйида ўлик ҳолда топилганди.