...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муслимбек Йўлдошев дўсти Абдумўмин Ўтбосаровнинг таваллуд кунини нишонлашини айтди


13:21, 24.04.2016 Жамият
 4 934

Бугун, 24 апрель куни Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбасаров 56 ёшни қаршилаган бўларди.

Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаровнинг ўткир нигоҳларини, чиройли табассуми, камера қаршисидаги басавлат қиёфасини унутмаганлар қанча орамизда. Дикторни хотирлаган ҳар бир одам унинг атрофдагиларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, дўстларини ва яқинларини қадрлаши, касбига садоқат билан хизмат қилганини алоҳида эътироф этишади. Диктор ҳаёт бўлганда бугун 56 ёшни қаршилаган бўларди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев Абдумўмин Ўтбосаровнинг энг яқин дўстларидан, ҳамкасбларидан бири. Унинг дўсти ҳақидаги хотираларини аввал ҳам чоп этган эдик. Муслимбек Йўлдошев 24 апрель – Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаров таваллуд топган кун эканини яна бир бор эслатиб, у орамизда йўқ бўлса ҳам бу кунни нишонлашини айтди. Ва унга аталган шеърини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирди.

Онамга куйдим – бу қадимий мерос,
Отамни кўрмадим, чидадим, Оллоҳ!
Жигарларим олдинг – сабрим беқиёс,
Дўстимни олувдинг, қилдим тавалло:

Оллоҳим, умримни узоқ қил энди,
Жи-и-им юрай, дилимда тиловат, такбир.
Дўстим орзуларин қилгин шоҳиди,
Икки дўст умрини қил менга тақдир.

Айтмаган сўзларин олайин айтиб,
Тугатай битмаган бўлса ишлари.
Марҳамат сендадир, сендадир тартиб,
Доим бўлиб келган Раб хоҳишлари.

Оллоҳим, умримга бергин барокат,
Юборма фариштанг, қазойим тезлаб.
Дўст учун яшай мен, сақлаб садоқат,
Туғилган кунида ўлганин эслаб...

“24 апрель Абдумўминнинг туғилган куни эди. Дўстим ҳаёт бўлганида, биз албатта Чорвоқда бўлар эдик. Туғилган кунини у ўша ерда, тоғлар қўйнида, дала ҳовлисида нишонларди. Ё қуёш чарақлаган ва ё ёмғир шивирлаган бўлишидан қатъи назар, биз анъанага содиқ қолишга ҳаракат қилар эдик. Ҳар қандай иш-буюртма чиппакка чиқар, бизларни ҳеч нарса дўстлар дийдорини кейинга суришга мажбур қилолмасди... Надоматлар бўлсинким, бу гал унинг туғилган кунини дўстимсиз ўтказамиз... Лекин, албатта нишонлаймиз”
.

Теглар:Муслимбек Йўлдошев Абдумўмин Ўтбосаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Bakhtiyor Sheraliev
15:25 24.04.2016

Juda ham qadrdon va sadoqatli do'st bo'lgan ekanlarda, hozirgi kunda bunday do'sting bo'lishi juda katta yutuq!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар