...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


18:38, 23.04.2016 Олам
 9 552

Елизавета II 90 ёшни қаршилаши муносабати билан британияликлар қироличани табриклаш учун шаҳар кўчаларида байрам уюштиришди, Афғонистон пойтахтида яна теракт амалга оширилди, Японияда зилзила қурбонлари ҳамон қидирилмоқда...

Ҳаш-паш дегунча бир ҳафта ҳам ўтиб кетди. Дунё доим турли хил воқеаларга бой. Ўтган ҳафта қайғули, кишини мушоҳадага ундайдиган воқеалар қаторида қувончли ҳодисалар ҳам рўй берди. Қуйида ҳафта давомида бўлган эътиборга молик воқеаларни суратларда томоша қилинг.

Бельгия пойтахти Брюсселда минглаб одамлар март ойида содир этилган мудҳиш теракт қурбонларини ёд олган ҳолда оммавий марш ўтказдилар. Суратда теракт қурбонлари хотираси учун махсус майдонга гул ва бошқа буюмлар қўйилмоқда. 2016 йил 17 апрель.



Бразилия парламентининг қуйи палатаси мамлакат Президенти Дилма Русефга нисбатан импичмент қўллашни ёқлаб чиқди. Мазкур ташаббусни 367 та депутат қўллаб-қувватлади. Суратда Социал-демократлар партиясининг аъзоси Бруно Араужо қуйи палатанинг импичмент тўғрисидаги қарорини бошқа конгрессменлар билан нишонламоқда. 2016 йил 18 апрель.



19 апрель куни Эквадорда кучли зилзила юз берди. Ер қимирлаши оқибатида юзлаб кишилар қурбон бўлди. 7.8 балли зилзила оқибатида 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 13 мингга яқин аҳоли жароҳатланди. Суратда уйи бутунлай вайрон бўлган аёл кўз ёш тўкмоқда.



Афғонистон пойтахти Қобул шаҳри марказида бўлган портлаш натижасида олти киши ҳалок бўлди, йигирмадан ортиқ одам жароҳатланди. Қўпорувчилик ҳаракати худкуш-террорчи томонидан амалга оширилгани айтилди. Теракт оқибатида камида 28 киши қурбон бўлди ва 320 киши жароҳатланди. 2016 йил 19 апрель.



Ўтган ҳафтада Япониянинг Кюсю оролида бўлган кучли зилзила оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Қутқарувчилар вайроналар остида қолиб кетган одамларни ҳалигача қидирмоқдалар. Суратда қутқарувчилар Кумамото префектурасида жойлашган Минамиасо қишлоғидаги вайроналар остидан қурбонларнинг жасадини қидиришяпти. 2016 йил 20 апрель.



Грециянинг Олимпиясида Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада-2016 машъаласи ёқилди. 3 май куни машъала Бразилияга етказилади. Эстафета Бразилиянинг 500 та шаҳар ва қишлоқларидан ўтади. Суратда анъанавий машъала ёқиш жараёни тасвирланган. Машъала қуёш нури ёрдамида ёқилади. 2016 йил 21 апрель.



Буюк Британия қироличаси Елизавета II 90 ёшни қарши олди. Унинг туғилган кунида кўплаб британияликлар монарх саройи олдида тўпланишди ва қироличани қутлашди. Суратда Елизавета II уни муборакбод этгани йиғилганлар билан дийдорлашмоқда. 2016 йил 21 апрель.



Грециянинг Македония билан чегарасида жойлашган Идомени қишлоғида минглаб мигрант ва қочоқлар лагер қуриб олганлар. Улар учун мазкур қишлоқ иккинчи уйга айланиб қолди. Суратда болалар катта экран орқали мультфильм томоша қилишмоқда. 2016 йил 22 апрель.




Бутун дунё бўйлаб Ер куни кенг нишонланди. Таиландда минглаб буддизм динига эътиқод қилувчи одамлар Ер кунида ибодатхона атрофига йиғилдилар. 2016 йил 22 апрель.


 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Зохиджон
16:42 24.06.2016

Ўзбекистон Республикаси жаннатмакон.мехрли.осмони мусаффо.мехмон дўст юрт


Malika
17:31 29.04.2016

Ollohimga ming bora shukur! Yurtboshimizga esa kata rahmat! Dunyoning turli burchaklarida yuz berayotgan voqealar, fojealarni ko'rib shukr qilishimiz kerak. Kechalari uyqimiz tinch, osmonimiz musaffo. Ko'chalarda bemalol yuramiz, mo'l-ko'lchilik, shukrki xamma narsamiz bor. Muxtaram yurtboshimiz sog'-salomat bo'lsinlar, umrlari uzun bo'lsin! Ollohim yurtimizni xar qanday balolardan asrasin, xalqimizni esa doim panoxida asrasin.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!