Хонанда икки йиллик танаффусдан сўнг яна яккахон концертига тайёргарлик кўрмоқда.
Гап шундаки, шу вақтгача Instagram саҳифасига 3955 та фотосурат жойлаган Муниса Ризаеванинг кузатувчилари сони роппа-роса 1 миллион кишига етди. Шу муносабат билан у мухлисларига инглиз тилида ўзига нисбатан ишонч ва муҳаббат учун миннатдорчилик билдирди.
Дарвоқе, хонанда шу йилнинг октябрь ойида “Истиқлол” санъат саройида уч кунлик концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган. У сўнгги бор 2015 йилда ўз мухлислари билан саҳна орқали юзма-юз кўришганди.
Аввалроқ, актрисалар Асал Шодиева ва Зарина Низомиддинова, ҳамда хонанда Райҳон ҳам 1 миллионлик “довон”дан ўтганликлари ҳақида хабар берган эдик. Бу борада кўплаб мухлисларга эга бўлган Шаҳзода эса биринчилардан бўлиб, яъни 2016 йилнинг охирида инстаграм орқали миллион мухлисга эга бўлганди.