БААнинг Дубай шаҳрига отланаётган Муниса Ризаева “Юрак” номли қўшиғига клип суратга олдирди.
Хонанда Муниса Ризаева янги йилни БААнинг Дубай шаҳрида кутиб олишини маълум қилди. Маълумотларга қараганда, хонанда 31 декабрь куни Дубайдаги Palazzo Versace меҳмонхонасида янги йил муносабати билан ташкиллаштирилаётган базмда концерт дастурини тақдим этади. Хонанда 30 декабрь куни созандалари билан Дубайга учиб кетишни режалаштиряпти.
Шу ҳафтада эса Ризаева Тошкент вилоятининг Сўқоқ қишлоғида “Юрак” номли қўшиғига клип суратга олдирди. Оператор Иззатилла Лутфуллаев, режиссёр Дилмурод Агзамов томонидан суратга олинган клип келаси ҳафта мухлислар эътиборига ҳавола этилиши режалаштириляпти.
Қамариддин Шайхов