...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойнинг шимоли-ғарбида 5,2 балли зилзила содир бўлди


11:21, 06.12.2015 Олам
 2 384

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном республикасида зилзила қайд этилди.

Зилзиланинг маркази Қозоғистон билан чегара ҳудудларда жойлашган – дея хабар беради Россия фанлар академиясининг Геофизика хизматига ҳавола қилаётган РИА ахборот агентлиги. Зилзила 5 декабрдан 6 декабрга ўтар кечаси қайд қилинган.

5,2 балли зилзила Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном республикасида кузатилган.

Шуни қайд этиш лозимки, сўнгги пайтларда Марказий Осиё минтақаси кўплаб зилзилаларни бошидан ўтказмоқда. Бундан олдин, 22 ноябрда марказий Қирғизистонда, 26 октабрда Афғонистонда ер қимирлашлари кузатилган эди.

Шинжон-Уйғур автоном республикасида кузатилган зилзилага қайтадиган бўлсак, ушбу ҳудудда жорий йилнинг июль ойида ҳам ер қимирлаши кузатилган эди. Ўшанда 2 киши зилзила оқибатида вафот этган. Зилзила магнитудаси 6,1 баллни ташкил этган. Бугун ярим тунда содир бўлган зилзилаларда қурбон бўлганлар ҳақида эса ҳозирча маълумотлар йўқ.

Теглар:Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!