...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистоннинг тақдири нима бўлади?


12:45, 06.12.2015 Олам
 2 837

Бугун Арманистоннинг давлат бошқаруви тузумининг келажакдаги тақдири ҳал бўлади. Давлат парламентар республикага тузумига ўтишга яқин турибди.

Фуқаролар давлат бошқарув тузумини ўзгартириш учун умумхалқ референдумида иштирок этишмоқда.  Арманистон Миллий йиғилиши (параламент) жорий йилнинг 5 октябрь куни президентлик тузумидан парламент (чекланган президентлик бошқаруви) тузумига ўтиш учун референдум ўтказиш бўйича қарор қабул қилган эди.

Агар Арманистон чекланган президентлик бошқарувига ўтадиган бўлса, у собиқ Совет Иттифоқига кирган давлатлар орасида Қирғизистондан кейинги иккинчи парламентар республикага айланади. Таъкидлаш лозимки, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида парламент бошчилик қиладиган бошқарув тузумига ўтиш ноодатий ҳол бўлиб, ушбу минтақада яшовчи аҳоли ҳар доим кучли ягона давлат раҳбари бошқаруви остида яшаб келишган.

Парламентар республикада давлат бошлиғи расман президент ҳисобланади. Бироқ мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш бош вазир лавозими зиммасига юкланади. Арманистонда чекланган президентлик тузумига ўтиш бош вазир лавозимининг кучайишига олиб келади.

Дунёда президент ҳуқуқлари чекланган давлатлардан энг машҳурлари Германия Федератив Республикаси, Италия Республикаси, Покистон Республикаси, Ҳиндистон Федератив Республикаси, Туркия Республикаси, Ироқ Республикаси, Финляндия Республикаси ҳисобланади.

Арманистон Марказий сайлов қўматисининг хабар беришича, жами бўлиб 1997 та сайлов участкалари ташкил этилди. Референдумда қатнашиш учун 2 миллион 550 минг 323 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Сайловлар жараёни 6 халқаро ва 18 маҳаллий ташкилотлар томонидан кузатиб борилмоқда. Улар орасида МДҲ,  Европа кенгаши парламент ассамблеяси, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мустақил кузатувчилари ҳам бор. Бу ҳақда РИА новости ахборот агентлиги маълумот бермоқда.

Мамлакатнинг “Референдум тўғрисида”ги қонунига асосан, рўйхатдан ўтганларнинг чорак қисми қатнашиши шарти билан, иштирок этганларнинг 50 фоизидан кўпи конституциявий ўзгаритиришга рози бўлиб, овоз берсагина қонун лойиҳаси қабул қилиниши мумкин.  Бошқача айтганда, 2,55 млн.дан камида 640 минг нафар киши референдумда қатнашиши шарт. Агар референдум мазкур мезонлар талабига жавоб бермаса, унинг натижалари ҳаққониймас, деб топилади.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Арманистон референдум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dilshod
00:23 07.12.2015

Qoyilman lekin bu Armanlarni alifbosiga



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!