Усмонхон Алимов сўз олиб, Анвар қорининг босиб ўтган умр йўлига тўхталган ва унинг Рамазон ойида вафот этиши ҳосияти ҳақида гапирган.
Жанозада илм-фан, маданият ва санъат, спорт, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳанинг кўплаб кўзга кўринган вакиллари иштирок этгани маълум. Жаноза ўқилишидан аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўз олиб, Анвар қорининг босиб ўтган умр йўлига тўхталган ва унинг Рамазон ойида вафот этиши ҳосияти ҳақида гапирган.
“Рамазон ойининг гуноҳлар кечириладиган даҳасида, Лайлатул Қадр кечалари ўтказилгандан кейин Аллоҳнинг ҳузурига бориш жамики мўмин-мусулмонларнинг орзусидир. Бундай кунлар кимларга насиб этади, кимларга насиб этмайди. Анвар қори акамиз узоқ вақт қаттиқ хасталикдан азият чекиб ётдилар. Чунки, Аллоҳ таоло Ўзининг севган бандасига шундай дард бериб, ўша дардни унинг жамики гуноҳларига кафорат қилади. Раббимиз муҳтарам қори акамизни ана шу дард билан поклаб, Ўзининг ҳузурига гуноҳлари тўкилган ҳолда чорлади”, деган Усмонхон Алимов.
Шу ўринда марҳум Анвар қори Турсуновнинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан ҳамдардлик билдирамиз.