...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Чилонзорда яна 3000 та квартира ёрдамга муҳтож оила ва етимларга берилади”


12:14, 14.06.2018 Жамият
 3 135

Ҳоким Чилонзор туманининг Дўмбиромод маҳалласида 3000 та квартира қурилиши бошланишини тасдиқлади.

Кеча, халқаро пресс-клубда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида “Тошкент: ақлли, обод ва севимли шаҳар учун умумий ҳаракатлар режаси” мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди.
 
Тошкент шаҳри ҳокими ушбу сессияда Чилонзор туманининг Дўмбиромод маҳалласида яқин кунларда 3000 та квартира қурилиши бошланиши ҳақида айтиб ўтди.
 
Гап шундаки, ушбу уйлар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар, ногирон ва меҳрибончилик уйи тарбияланувчиларига берилади. Шунингдек, ҳоким Сергели туманида 2000 та хонадонга мўлжалланган кампус типидаги уйлар қурилиши бошланганини ҳам таъкидлади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси 38-уйда жойлашган ётоқхонада яшайдиган меҳрибончилик уйидан чиққар болалар ва қарияларга 45 кун (бугун 15 кун) ичида янги уй-жой беришга ваъда берган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар