...
МЕНЮ
ONLINE TV

Махсус сиртқи бўлимлар қаерларда ташкил этилиши ҳақида маълумот берилди


11:48, 14.06.2018 Жамият
 9 611

Бу йил 22 та олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилди.

Адлия вазирлиги таълим соҳасидаги қонунчилик бўйича ўтказилган онлайн мулоқотда махсус сиртқи бўлимлар учун қабул қайси таълим муассасаларида ташкил этилиши ҳақида маълумот берди.
 
Унга кўра, махсус сиртқи бўлимлар Президентниг 2018 йил 4 июндаги қарорига асосан бу йил 22 та олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилиб, уларга қабул квотаси 11 765 та этиб белгиланди.
 
Уларнинг 11 750 таси тўлов-контракт, 15 таси давлат гранти асосида қабул қилинади.
 
Хусусан қуйидаги олий таълим муассасаларида кўрсатилган квота бўйича махсус сиртқи бўлимларга талабалар қабул қилинади:
 
  • Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали — 100;
  • Тошкент давлат педагогика университети — 1 120 (Тошкент шаҳар — 810, Термиз филали — 310);
  • Андижон давлат университети — 750;
  • Бухоро давлат университети — 720;
  • Гулистон давлат университети — 600;
  • Қарши давлат университети — 690;
  • Наманган давлат университети — 750;
  • Самарқанд давлат университети — 750;
  • Термиз давлат университети — 960 (Термиз шаҳар — 660, Денов филиали — 300);
  • Фарғона давлат университети — 690;
  • Урганч давлат университети — 690;
  • Навоий давлат педагогика институти — 600;
  • Нукус давлат педагогика институти — 750;
  • Жиззах давлат педагогика институти — 750;
  • Қўқон давлат педагогика институти — 750;
  • Чирчиқ давлат педагогика институти — 690;
  • Тошкент давлат аграр университети — 25;
  • Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти — 50;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети — 100 (15 таси давлат гранти асосида);
  • Тошкент темир йўл муҳандислари институти — 90;
  • Навоий давлат кончилик институти — 90;
  • Миллий рақс ва хореография олий мактаби — 50.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Махсус сиртқи бўлим ОТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар