Вазир Абдусалом Азизов тайинлов бўйича тегишли буйруқ берган.
Ҳаким Муҳитдинов 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. Меҳнат фаолиятини Республика марказий телеграфи муҳандиси сифатида бошлаган бўлиб, турли йилларда “Халқаро телеком” АК, “Ўзбектелеком” АК раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
2015 – 2017 йиллар давомида Тошкент ахборот технологиялари университетига ректорлик қилган. 2017 йилдан 2018 йилнинг августига қадар “Ўзбектелеком” АК филиалининг директори лавозимида ишлаган.
Шунингдек, мудофаа вазирининг буйруғи билан Ағзам Избосаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Ағзам Избосаров 1962 йилда Навоий вилоятида туғилган. Техника фанлари номзоди. Меҳнат фаолияти давомида “Халқаро телеком” ОАЖ директори ўринбосари, “Халқаро алоқа узели” ОАЖ бош директори ўринбосари, “Почта ва телекоммуникация” агентлиги директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2016 – 2017 йилларда “Санрай Солютионс” компанияси раиси, 2017 – 2018 йилларда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспексияси раҳбари сифатида фаолият кўрсатган.
Шу билан бирга Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳар икки янги раҳбарга майор ҳарбий унвони берилди.