Равшан Ҳайдаров шогирдлари Осиё ўйинлари нимчорак финалида Гонконгга қарши майдонга тушди.
Ўйин тўлиқлигича вакилларимиз устунлиги остида ўтди. 27-дақиқада Икром Алибоев узоқдан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирига яқин Гонконг терма жамоаси аъзоси Пуи Хонг Ю Акром Комиловга нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка билан жазоланди.
Иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган ОТЖ рақиб дарвозасини яна икки бор ишғол қилди. 60-дақиқада Жавоҳир Сидиқов, 65-дақиқада Забиҳулло Ўринбоев Гонконг дарвозасига гол киритишди. Ҳар иккала голга Достон Ҳамдамов ассистентлик қилди. Энди Ўзбекистон ОТЖ чорак финалда Эрон - Жанубий Корея ғолибига қарши майдонга тушади.
Эътиборингизга учрашувдан эксклюзив суратларни тақдим этамиз.
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов