...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муддатли ҳарбий хизматга бориш учун нималарни билиш керак?


10:02, 09.08.2018 Жамият
 2 903

Ногирон деб топилса, тўланган маблағлар қайтариб берилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда қуйидаги талаблар тадбиқ этилган.
 
Жумладан, бир ойлик ҳарбий хизматга 27 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари чақирилади. Шартнома асосида белгиланган тартибдаги пул маблағи тўлиқ тўланса, тиббий комиссиядан текширувдан ўтказилади.
 
Пул бадалларини тўлагандан кейин ҳарбий йиғинлардан ўтмаган шахснинг пул маблағлари - агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда қайтариб берилади.
 
Шунингдек, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.
 
Бошқа ҳолатларда пул бадаллари қайтариб берилмайди.
Санжар Жўра

Теглар:Мудофаа вазирлиги сафарбарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар