...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муаммар Каддафининг ўғли озод этилгани ҳақидаги хабар рад этилди


19:13, 08.07.2016 Олам
 2 946

Маълумотларга қараганда, Саиф ал-Ислом Зантана шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқда ва ОАВ орқали узнинг озод этилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди.

Аввалроқ, Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ўғли Саиф ал-Исломнинг озод этилгани ҳақида хабар берган эдик. У ўтган йилнинг июль ойида ўлим жазосига ҳукм этилган эди. Саиф ал-Ислом 2011 йилги “Араб баҳори” даврида қилган жиноятлари учун айбланганди.
 
Орадан бир оз вақт ўтиб, ОАВ орқали Саифнинг озод этилганлигини рад этувчи хабарлар тақралди. 
 
Маълумотларга қараганда, Саиф Ливиянинг шимоли-шарқида жойлашган Зинтанадаги қамоқхонада сақланмоқда.  Бу ҳақда TACC хабар берди.
 
“Саиф ал-Ислом ҳали ҳам қамоқда ва у озод этилмайди.  ОАВ орқали айтилаётган гаплар ёлғон”, дейди Зинтана шаҳар маъмурияти.
 
Маълумот ўрнида, 44 ёшли Саиф ал-Ислом Муаммар Каддафининг иккинчи ўғли ҳисобланади. Муаммар Каддафи 1969 йилдан 2011 йилгача Ливияни бошқарган. У 2011 йилнинг октябрь ойида мухолифат кучлари томонидан оломон қилиб ўлдирилган эди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Саиф ал-Ислом Ливия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!