...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер саратон касалига учради


18:56, 08.07.2016 Спорт
 3 684

Блаттер ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам соғлиғи ёмонлиги туфайли шифохонага ётқизилган эди.

Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) собиқ президенти Йозеф Блаттер тери саратонига учради. У операция қилиниб, чап қулоғининг бир қисми кесиб ташланди.  Бу ҳақда TACC  ёзмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, 80 ёшли Блаттер 6 июль куни Цюрих шаҳрида жарроҳлик амалиётидан ўтган.  
 
ФИФА собиқ президенти ўтган йилнинг ноябрь ойида соғлиғи ёмонлашгани боис, шифохонага ётқизилган эди.
 
“Ёмонлик мағлубиятга учради. Жанг давом этади”, дейди Блаттер жарроҳлик амалиётидан сўнг.
 
Маълумот ўрнида, Блаттер ва Европа футбол ассоциацияси иттифоқи (УЕФА) президенти ўтган йилнинг декабрь ойида ФИФАнинг тартиб-интизом қўмитаси томонидан саккиз йилга футболдан четлатилган эди.  Жорий йилнинг февраль ойида мазкур муддат икки йилга қисқартирилди.  Блаттер ташкилот пулларини талон-тарож қилишда айбланган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Йозеф Блаттер ФИФА Cаратон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!