...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муаммар Каддафининг ўғли ўлим исканжасидан озод бўлди


18:24, 07.07.2016 Олам
 3 166

Саиф ал-Ислом Каддафи ўтган йилнинг июль ойида олий жазога ҳукм этилган эди.

Ливия собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ўғли Саиф ал-Ислом қамоқдан чиққани ҳақида унинг адвокати маълум қилди. Бу ҳақда “The Independent” хабар бермоқда.
 
Саиф ал-Ислом Каддафи ўтган йилнинг июль ойида ўлим жазосига ҳукм этилган эди. У 2011 йилги “Араб баҳори” даврида қилган жиноятлари учун айбланганди.
 
Саифнинг адвокати Карим Хон мижозининг 12 апрель куни озодликка чиққани ва у Ливияда хавфсиз ҳолатда экани ҳақида таъкидлаб ўтди.
 
“У Ливия қонунларига кўра, озод этилди ва келажакда унга қарши ҳеч қандай айбловлар қўйилмайди”, дейди  Хон.
 
Маълумотларга қараганда,  Саиф ал-Ислом 44 ёшда бўлиб, Лондон иқтисодиёт мактабида фан доктори бўлган. У ҳалигача Халқаро жиноят суди томонидан инсониятга қарши қилинган қилмишлари ва отаси даврида қилган жиноятлари учун қидирилмоқда. Бунга жавобан, адвокат Карим Хон Саифнинг Ливияда ўз жазосини ўтагани ва халқаро қидирув бекор қилиниши тўхталди.
 
Маълумот ўрнида, Муаммар Каддафи 1969 йилдан 2011 йилгача Ливияни бошқарган. У 2011 йилнинг октябрь ойида мухолифат кучлари томонидан оломон қилиб ўлдирилган эди. Саиф  ал-Ислом унинг иккинчи ўғли ҳисобланади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Саиф ал-Ислом Каддафи Ливия Муаммар Каддафи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!