Бугун, 7 июль санасида Михаил Саакашвилига тегишли машина ўғирланган эди, лекин унинг вакили буни рад этди.
Орадан бир оз вақт ўтиб, Саакашвилининг вакили Дарина Чиж унда зирҳланган машина йўқлиги ҳақида маълум қилди.
“Киевда Михаилнинг на шахсий ва на хизмат автомобили бор. Биз тез-тез “Варта” қўриқлаш компаниясининг хизматларига мурожаат этганмиз. Шунинг учун, Михаил мазкур компаниянинг раҳбарларини шахсан танийди ва биз уларнинг машиналаридан фойдаланганмиз. Саакашвилининг ҳеч қандай шахсий Toyota автомобили йўқ ва ўғирлик ҳақидаги хабарлар ҳам нотўғри”, деб ёзади Дарина Чиж ўзининг Facebook’даги саҳифасида.
Чиж журналистларга Киев полицияси идорасига келишни ва автомобиль эгаси билан суҳбатлашишни таклиф қилди.