...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД етти нафар жангчисини тириклайин қайнаётган сувга ташлади


16:58, 07.07.2016 Олам
 6 293

Етти нафар террорчи жанг майдонидан қочиқ кетгани боис, шундай жазога тортилилган.

ИШИД террористик ташкилотининг жангарилари ўз ҳамтовоқларини хоинлик учун тириклайин қайноқ сувга тиқдилар,  дея ФАН хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, Ал-Фаллужа шаҳрида етти нафар  террорчи жанг майдонидан қочган,  бу эса хоинлик сифатида қабул қилинган. Оқибатда бу жангарилар сув қайнаб турган катта қозонга ташланган.
 
Бундан ташқари, террорчи ташкилот раҳбарлари шаҳар марказида бўлган жангда уруш қилишдан бўйин товлаган 19 нафар террорчини отиб ташлади.
 
Хабарда ёзилишича, жорий йилнинг июнь ойида ИШИД жангарилари ижтимоий тармоқлар орқали даҳшатли видеони тарқатишган. Унда экстремистлар бир эркакнинг қўли ва оёғини кесиб ташладилар. У ўғирликда айбланган эди.
 
Бундан ташқари, яқинда ИШИД террорчиларининг одамларни “Дракула” услубида қатл этгани ҳақидаги видеолар тарқалган эди.  Видеода жангарилар беш асирнинг бошини танасидан жудо қилгач,  уларнинг бошини эрга қоқилган қозиқлар устига қўйиб чиққани акс этган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ИШИД Ал-Фаллужа Қатл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!