Аёл атрофидаги одамлар уни қутқаришмоқчи бўлишган, аммо бунга улгура олмай қолишган.
Ҳозирда аёл кучли куйиш натижасида шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда “Москва” агентлиги Москва полицияси маълумотларига таяниб хабар берди.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, аёл атрофидаги гувоҳлар ҳолатни ҳар хил ифода этишмоқда. Яъни айрим гувоҳлар аёл сигарет чекиш учун ҳаракат қилган вақтда олов сочига тегиб ёнғин содир бўлганини айтишса, айримлари бу ҳолат қандай юзага келганини кўрмай қолишганини таъкидлашмоқда.
Зеро, жабрланувчи аёл атрофидаги одамлар оловни ўчиришга ҳаракат қилишганди, аммо олов аёлнинг тана қисмларини жиддий тарзда куйдириб бўлганди.