Бугун яқинда старт оладиган Осиё ўйинларига спортчиларни кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов Ўзбекистон спорт делегацияси учун эксклюзив тарзда ишлаб чиқарилган спорт либослари ҳақида гапирди.
“Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига чет эл компаниялари томонидан қизиқиш бу даражада бўлади деб ўйламагандик. Спорт экипировкалари бўйича чет эл компаниялари бизга таклиф билан чиқишди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Хитойнинг “QIERTE Co. Ltd” компанияси томонидан PRES-JOG бренди остидаги спорт либосларини танлади.
Экипировкаларни танлашда Индонезиянинг субтропик иқлими, у ернинг ёмғирли об-ҳавоси ҳисобга олинди. Умид қиламанки, ушбу либослар биз учун омадли бўлади”, деди Жасур Матчанов.