Портлашда жабрланганлар ҳозиргача 145 нафарга етган.
Болоньядаги ЙТҲ оқибатлари ҳақида маълумотлар ойдинлаша бошлади. Унга кўра, портлашда жабрланганлар ҳозирча 145 нафарга етган.
Маълумот учун, кеча, 6 август куни катта автомагистралда ёқилғи олиб кетаётган юк машинаси йўл-транспорт ҳалокатига учраши натижасида серияли портлашлар содир бўлганди. Портлаш яқин орадаги кўприкка зарар етказган.
Айни вақтда ҳодисада жабрланган 145 нафар одамдан 100 нафарга яқини шифохонада қоляпти.