Ўрнатилган бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси ўзгармади.
Унга кўра, нархлар қуйидагича:
- “Ўзтрансгаз” АЖ реализация қиладиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархи - 1 куб метр учун 289,74 сўм;
- табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига қўшиладиган махсус инвестиция устама ҳақи - 1 куб метр учун 500 сўм.
Шундай қилиб, айни вақтда юқорида келтириб ўтилган табиий газ тарифи 1 куб метр учун 789,74 сўмни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Ёқилғи-енергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб автомобиль газ тўлдириш компрессор станцияларига (ўз балансида автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари мавжуд бўлган юридик шахслар хам киради) табиий газ тарифи 1 куб метр учун 800 сўм (ҚҚС билан) миқдорида ўрнатилди.
Шундай қилиб, автомобиль газ тўлдириш компрессор станцияларига (ўз балансида автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари мавжуд бўлган юридик шахслар хам киради) табиий газ тарифи ўсиши 1 куб метр учун 10,26 сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, ўрнатилган бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси ўзгармади ва аввалги даражада сақланиб қолинди.
Юқоридагилирдан келиб чиқиб, табиий газ тарифининг сезиларсиз ўсишини, ҳамда ўрнатилган бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси ўзгармаслигини инобатга олиб, Молия вазирлиги томонидан автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари томонидан реализация қилинадиган табиий газнинг улгуржи нархи ошиши кутилмаяпти.