Таклифномалар боғдаги 5 та атракциондан бепул фойдаланиш ҳуқуқини беради ва улар жорий йилнинг 30 сентябрига қадар амал қилади.
Гуруҳ аъзоларининг ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек боғи раҳбарияти кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар болалари учун 50 та бепул таклифномани тақдим этди. Гуруҳ аъзоларининг хабар қилишларича, боғ атракционларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус чипталар “Maslahat.uz” гуруҳи аъзоларининг таклифига кўра, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга тарқатилади.
Мирзо Улуғбек боғи раҳбарияти томонидан тақдим этилган таклифномалар боғдаги 5 та атракциондан бепул фойдаланиш ҳуқуқини беради ва улар жорий йилнинг 30 сентябрига қадар амал қилади.