Хонанда фарзандларининг суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб, уларни байрам билан табриклади.
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова Instagram’даги шахсий саҳифасига ўғли ва қизининг суратини жойлаштириб, уларни байрам билан табриклади.
“Асалларим, байрам муборак бўлсин! Мен дунёдаги энг бахтли санъаткорман, ўзига шукур. Сўраганимни ортиғи билан берди. Бахтимга саломат бўлинглар”, деб ёзади Мамазоитова.