...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрлик журналист ўғлига Путин деб исм қўйди


16:14, 01.06.2016 Олам
 3 316

Чақалоқ бугун, 1 июнь куни дунёга келди.

Коҳиралик журналист ва таржимон Маомен Мухтар бугун, 1 июнь куни туғилган ўғлига Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шарафига Путин деб исм қўйди. Бу ҳақда Мухтарнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасидаги хабарига асосланиб “Lenta.ru” нашри ёзмоқда.
 
“Яратганга шукур. У менга ўғил фарзанд берди, унинг исми Путин Мухтар”, деб ёзади журналист.
 
Ўғлига бундай исм беришининг сабабини Мухтар шундай изоҳлади: “Дунёда минглаб Владимирлар бор, аммо Путин битта”.
Журналистнинг дўстлари чақалоққа қўйилган исмни эшитиб, бироз ҳазил қилишди. Уларнинг фикрига кўра, энди Маомен Мухтар ўзини “Путиннинг отасиман”, деб таништиради.
Умида Якубова

Теглар:Коҳира Журналист Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Timurjon
02:51 02.06.2016

E qoil shunaqasiyam bo'lr ekanda-a!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!