Болали уй бозор, дейди халқимиз. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан эътиборингизга болалар ҳақида қизиқарли фактларни тақдим этамиз.
1. Нима деб ўйлайсиз, болаларда ўз-ўзини англаш тушунчаси ривожланганми? Агар буни ўз фарзандингизни синаб кўришни истасангиз, унинг пешонасига қаламда қизил ҳол қўйинг. Сўнг уни ойна олдига олиб келиб, пешонасидаги ҳолни кўрсатинг. Агар бола ойнадаги аксига интилса, аксидаги ҳолга тегмоқчи бўлса, демак унда ўз-ўзини англаш ҳисси ривожланмаган. Агар фарзандингиз ойнага қараб пешонасидаги ҳолни ўчиришга тушса, демак у ўз-ўзини англаш қобилиятига эга.
2. Кар ва соқов бўлиб туғилган болалар болаликданоқ “ҳаракат тили” билан сўзлашишни бошлайдилар.
3. Навахо қабиласида туғилган бола илк бор кулганида, унинг шарафига байрам уюштирилади. Болакайни кулдирган инсон эса ширинликлар билан меҳмон қилинади.
4. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, ерга тушиб кетган сўрғични совунлаб ювмай туриб болага берилса, бу унинг иммун тизимини мустаҳкамланишига олиб келар экан. Бундан ташқари, бу ҳолатда кичкинтой астма, экзема каби касалликлардан ҳимояланар экан.
5. Индонейзиянинг Тана Торая оролида болакай сут тишлари чиқмай туриб вафот этса, дарахтда тешик ҳосил қилишади ва ана шу тешикка жасадни жойлаштиришади. Вақт ўтгани сари дарахт ўсади ва боланинг жасади дарахт ичида қолади.
6. Финляндияда бўлажак оналар учун ҳукумат томонидан махсус қути берилади. Унда бола туғилганидан сўнг керак бўладиган кўплаб фойдали нарсалар бўлади. Улар орасида кийим-кечак, таглик ва ўйинчоқлар ҳам бор.
7. Янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг илк 4-6 ойигача сувда сузиш рефлекси бўлади. Вақт ўтиши билан ушбу инстинкт йўқола бошлайди ва улғайгач, улар қайтадан сузишни ўрганишига тўғри келади.
8. 1970 йили Nestle компанияси тиббиёт ходимларига чақалоқларни ўзи ишлаб чиқарган бўтқалар билан боқиб кўриш тажрибаси учун катта миқдорда пул тўлаган. Ўшанда минглаб болалар сувнинг ифлослиги туфайли нобуд бўлган. Энг ачинарлиси, Nestle компанияси бу ҳақда биларди.
9. АҚШнинг компьютер анимацияси жанрида ижод қилувчи Pixar киностудияси яратган фильмларининг титрларига фильмни яратишда иштирок этган ижодкорларнинг фарзандлари исмини ҳам киритади.
10. Статистик маълумотларга кўра, АҚШда кўплаб болалар асосан ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари дунёга келишар экан. Бунинг сабаби жуда оддий. Чунки АҚШда болаларнинг аксарияти кесарча кесиш йўли билан туғилади. Шифокорлар эса жарроҳлик амалиётини ҳафтанинг бошида амалга оширишни маъқул кўришади.
11. Япония ривожланган мамлакатлар қаторига кирсада, бу давлатда туғилиш даражаси жуда паст. Шу нуқтайи назардан мамлакатда болалар тагликлари эмас, балки кексалар учун тагликлар кўпроқ сотилади.
12. Инсон организмида мавжуд тер безларидаги темир моддасининг миқдори унинг болаликда қандай касалликлар билан оғриганига боғлиқ.
13. Болалар она қорнидалигидаёқ туш кўришни бошлайди.
14. Голливудда бир неча ойлик болани янги туғилган чақалоқ кўринишига келтириш учун унинг танасига сарёғ ёки жем суртишади.
15. Тадқиқотлар натижасида, янги туғилган ўғил болалар атрофдагиларнинг қўл ҳаракатларига эътибор бериши, қиз болалар эса кўпроқ одамларнинг юз қисмига қараши аниқланган.
16. Янги туғилган чақалоқнинг танасида жами 300 та суяк бўлади. Катталарда эса 206 та. Бола катта бўлгани сари баъзи суяклар ўзаро бирлашади ва бир бутунга айланади. Бундан ташқари болалар тизза косасисиз дунёга келишади.
17. Янги туғилган гўдак оламни яшил ва қизил рангларда кўради. У кўк рангни кўрмайди.
18. 3 ва 4 ёшли болакайлар ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бу ёшдаги болалар 1 ҳафтада 12000 та сўзни айта олиши, шу билан бирга 900 га яқин саволларни бера олиши мумкинлиги аниқланган.
19. Маямидаги полиция патрул хизмати ходимларининг ёнида доимо ўйинчоқ айиқчалар бўлар экан. Бу ўйинчоқдан турли вазиятларда, воқеага гувоҳ бўлган ёки қўрқиб кетган болаларни овутишда фойдаланилади.
20. Австралияда ЭКО ва суррогат она хизмати орқали туғилган болалар бошқа давлатлардагига нисбатан кўпроқ.
21. Даниядаги 80 фоиз аёллар фарзандларининг соғлом туғилишини истаб, уларни ўз уйларида дунёга келтиришади.
22. Италиялик олимларнинг фикрларига кўра, одатда кузда она қорнида яралган болаларнинг аксарияти ўғил болалар бўлар экан. Ҳали ўрганилмаган сабабларга кўра, куз фаслида Y сперматозоидларининг нишонга тез ва осон етиб бориши жараёни кучаяди.
23. Малла сочли кичкинтойлар об-ҳавога ўта сезувчан бўлишади.
24. Япониялик олимларнинг таъкидлашларича, оилада эр ёки хотиннинг узоқ муддат чекиши, улар ўртасида қиз болаларнинг туғилиши фоизининг кўпайишига олиб келар экан. Ушбу тадқиқот кунига 20 дона тамакини чекадиган инсонлар ўртасида ўтказилган.
25. Тарихда онадан тиши билан туғилган бир қатор машҳур инсонлар бор. Улар Юлий Цезарь, Ганнибал, Шарлемань, Наполеон, Муссолини ва Гитлер.
26. Швецияда антиқ бир қонун бор. Унга кўра рекламалар орқали 12 ёшга тўлмаган болаларга мурожаат қилиш мумкин эмас.
27. Европаликлар одатда 29 ёшда, Россияда 20, Ҳиндситонда эса 19 ёшда илк бор ота-она бўлишади.
28. Дунё миқёсида эгизаклар кўп туғиладиган давлат Нигериядир. Ушбу мамлакатда ҳар 11 та туғруқнинг биттасида, албатта, эгизаклар дунёга келади.
29. Дунё миқёсида энг кам эгизаклар туғиладиган мамлакат бу Япония. Афсуски, Японияда ҳар 250 та туғруқнинг атиги биттасида эгизаклар туғилади.
30. Австралиялик олимлар битта ҳафтада туғилган 6574 нафар 7 ёшли қизларнинг бўйи ўсишини тажриба ўтказиш мақсадида кузатув остига олишди. Аниқланишича, ота-онаси ажрашган қизалоқларнинг бўйи жуда секин ўсар экан.
31. “Оилавий меҳр” сўзини рақамларга кўчирадиган бўлсак, икки вояга етган инсондан болалар 1 йилда 1300 киловатт/соат иссиқлик энергиясини олишар экан.
32. Уэльсдаги мактабларнниг бирида бошланғич синф ўқитувчиси болаларга “Санта Клаус мавжуд эмас”, дегани учун ишдан бўшатилган. Ўшанда ҳамма болалар уйларига кўзларида ёш билан боришганди.
33. Англиялик олимлар компьютер билан таниш бўлган болалар бошқаларга қараганда тезроқ ёзиши ва ўқишини исботлашган.
34. АҚШ олимлари охирги йилларда фарзандига дунё брендига айланган компаниялар номига қўйиш урф бўлганини таъкидлашмоқда. Шундай исмлар орасида Армани, Найк, Лексус, Шанель, Адидас кабиларни учратиш мумкин.
35. Японияда болага нисбатан “ёмон” ва “яхши эмас” сўзлари мутлақо қўлланилмайди.
36. Вольфганг Амадей Моцарт 3 ёшида мусиқа басталашни бошлаган.
37. Лего ўйинчоқлари яратиладиган палстмассага рентген нурларида яққол кўринадиган моддалар қўшилади. Ўйинчоқни ўйнаётган болакай кутилмаганда уларни ютиб юборса, рентген нурлари орқали унинг қаерда жойлашганини осон кўриш мумкин бўлади.
38. Агар онанинг қон гуруҳи I, отасиники эса II бўлса, туғилган гўдакники кутилмаганда III гуруҳ бўлса, бу бировнинг боласи дегани эмас. боланинг қон гуруҳи ё ота ё онасиники каби бўлади ёки уларнинг қон гуруҳи жамланмасига тенг бўлади.
39. Хитойда аҳоли яшаш жойларининг зичлиги туфайли оилада фақат биттагина фарзанд кўришга рухсат этилган. Шу сабабли ҳам бўлажак оналар УЗИ текшируви орқали боланинг қайси жинсга мансуб эканлигини билганларидан кейингина аниқ қарорга келадилар. Айнан шу сабаб ҳозир Хитойда эркаклар сони аёлларникидан 20 миллионга кўп.
40. Агар бола эмакламаса, ўрнидан туришга ҳаракат қилмаса, бу унинг юра олмаслигини билдирмайди. Болалар орасида сўз бойлиги кам бўла туриб тез тили чиққан, эмакламай туриб, юриб кетган болалар жуда кўпчиликни ташкил этади.
41. Кўзи ожиз болаларнинг эшитиш қобилиятлари жуда кучли бўлади.
42. Буюк Британиянинг хартфордшир графлигида яшаб ўтган Элизабет Гринхилл 39 та фарзандни дунёга келтирган. Уларнинг 32 таси қизалоқлар, 7 тасигина ўғил болалар бўлган.
43. Дунё миқёсида туғиладиган болаларнинг 10 фоизигина ўз вақтида дунёга келар экан.
44. Чилининг Сан Антонио шаҳрида 1943-1981 йилларда яшаб ўтган Альбина Леонтинанинг 55 та фарзанди бўлган. У 5 марта 3 эгизакли фарзандларни дунёга келтирган.
45. Кореяда инсоннинг ёши у туғилган санадан эмас, унинг она қорнида пайдо бўлган кунидан бошлаб ҳисобланади.