Кўп сонли мухлислар Йигиталига собиқ турмуш ўртоғи Райҳон Ғаниева билан ярашишни таклиф қилишмоқда.
“Болажонларимизни байрам билан чин дилдан табриклайман. Кичкинтойларимиз доимо соғ-саломат, имон-эътиқодли, юзлари ёруғ, ибратли фарзанд бўлишини Оллоҳдан сўраб қоламан. Келажакда фарзандларнинг бахту камолини кўриш ота-оналарига насиб қилсин”, деб ёзади Мамажонов.
Ижтимоий тармоқлар орқали Йигиталининг суратига изоҳ қолдираёттан фойдаланувчилар бу ҳол қачонгача девом этишини сўраб, уни саволга тутишяпти. “Қачонгача ўғилларингизни интернетдан табриклайсиз?”, деб ёзади тармоқ фойдаланувчиларидан бири. Кўп сонли мухлислар эса Йигиталининг собиқ турмуш ўртоғи Райҳон Ғаниева билан ярашишини сўрашмоқда.