Олмаота ва Тошкент ўртасида йўловчиларни 16 соату 30 дақиқада пойтахтимизга элтиб берадиган юқори тезликдаги поезд ишга туширилди.
21 март куни Олмаота темир йўл вокзалидан Олмаота-Тошкент йўналишида юқори тезликдаги биринчи поезд ҳаракати ишга туширилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон манбаси хабар берди.
Поезд Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига уюштирадиган ташрифи шарафига тантанали тарзда йўлга қўйилди. Олмаотадан Тошкентга келадиган поезд чиптаси нархлари: люкс – 13036 тенге, бизнес - 11077 тенге, купе – 9342 тенге ва ўтириб кетадиган жой – 4228 тенге.
Поезд Олмаотадан душанба ва шанба кунлари, Тошкентдан эса сешанба ва якшанба кунлари йўлга чиқади. Етиб келиш вақти 16 соату 30 дақиқа.